- 2018-05-19
Токиода 24 июлда бошланадиган олимпиада ўйинлари томошабинларсиз ўтиши мумкин. Аввалроқ фақатгина хорижлик томошабинлар иштирок этмаслиги маълум қилинганди. Вакцинация учун масъул вазир Таро Коно олимпиада ва паралимпиада ўйинлари бўш стадионларда ўтиши мумкинлигини айтди.
Вазир телеканал орқали “Ҳозир дунёдаги вазиятга қараб, олимпиадани ўтказиш режалаштирилмоқда. Эҳтимол, олимпиада томошабинларсиз ўтказилади” деди.
Олимпиадани томошабинларсиз ўтказиш қарори янги тип коронавирус юқтириш хавотири туфайли бўлиши мумкин. Япония олимпиадаг 100 кун қолганида аҳолининг 1%ни ҳам эмлаб улгурмади.