Олимпиада-2018 га старт берилди


  • 10 Февраль, 2018
  • 656

Кеча 9 февраль куни Жанубий Кореянинг Пхенчхан шаҳрида қишки олимпиада ўйинларининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Олимпиада 9-25 февраль кунлари бўлиб ўтади. Олимпиада-2018 да 15 спорт тури бўйича 102 та медал ўйналади.

Пхенчхандаги қишки олимпиада ўйинларида 92 та давлат иштирок этмоқда. Жами спортчилар сони икки ярим мингдан ортиқ. Жорий йилда 6 та давлат илк бор қишки олимпиада ўйинларида иштирок этмоқда.

Олимпиада-2018 нинг очилиш маросимида 35 минг томошабин қатнашиб, тадбир учун 65 миллион доллар сарфланди.


Бошқа мақолалар