- 2016-12-20
Россияга қарши киритилган санкциялар иш бермаганлигини билдирган Украина президенти Владимир Зеленский янги санкциялар сиёсатини йўлга қўйиш кераклигини айтди.
Қримнинг ноқонуний эгаллаб олиниши сабабли зиддият сўнгги нуқтага етган Украина ва Россия орасидаги иплар бутунлай узулиш арафасида. Президент Зеленский Россияга қарши санкциялар етарли эмаслигини билдириб, янгиларини татбиқ этиш кераклигини маълум қилди.
Украина президенти Зеленский АҚШ Нью-Хемпшир сенатори Джинн Шейхин, Огайо сенатори Роб Портман ва Коннектикут сенатори Крис Мёрфи билан Киевда учрашди.
Учрашувда Зеленский Россиянинг Украина чегаралари ва босиб олган Қримда ҳарбий кучини орттираётганлигини билдирди.
Россиянинг қуролли кучларини Украина чегараларидан олиб кетиш баёнотининг фақат сўзда қолаётганини таъкидлаган Зеленский унинг жами фақатгина 10 минг аскарни олиб кетганини қайд этди.
Президент АҚШга ҳарбий дастак учун миннатдорчилик билдириб, Украинанинг мудофаа қобилиятини ошириш учун янада кўпроқ ёрдам умид қилаётганини айтди.
Сенатор Шейхин ҳам Россияга Украина чегараларидан ҳарбий кучларини олиб кетиш учун кучли сигнал бериш кераклигини билдирди.