- 2024-09-20
Немис газетаси “Bild” тарафидан эълон қилинган бир хабар бутун дунёда шов-шувга сабаб бўлди. Хабарга кўра, Украина махфий хизмати якшанба куни Россия президенти Владимир Путинни “камикадзе дрони” билан ўлдиришга уринди. Суиқасднинг муваффақиятсизлик билан якунлангани айтилиб, рус ҳукумати буни жамоатчиликдан яшираётгани билдирилди.
Газетага интервью берган бир манба ўтган ҳафта Украина разведкаси Путиннинг якшанба куни Руднево саноат паркини зиёрат қилиши ҳақида маълумот олганлигини ва суиқасд мақсадида “UJ-22 русумли инсонсиз ҳаво воситаси” Украинада ҳавога кўтарилганини айтди.
Айни кун Россия нашрлари Москванинг шарқидаги Вороской қишлоғи яқинларида бир “UJ-22” дронининг уриб туширилганини хабар берди. “BİLD”га кўра, дронда жами оғирлиги 17 кг бўлган 30 дона C4 портловчи блок бўлган. Лекин режалаштирилган суиқасд вақтида Путиннинг бу жойга зиёратга келган ёки келмаганлиги аниқ эмас.