Тереза Мэй Буюк Британиянинг янги бош вазири этиб тайинланди


  • 14 Июль, 2016
  • 1058

Қиролича Елизавета Иккинчи Тереза Мэйни Буюк Британиянинг янги бош вазири этиб тайинлади. Бу ҳақда Букенгем қасри вакили хабар бермоқда.

Мамлакат қироличаси Дэвид Кэмероннинг истеъфосини расман қабул қилгач, Тереза Мэйдан янги вазирлар маҳкамасини шакллантиришни расман сўради. Кэмерон 23 июнь куни ўтган референдумда кўпчилик британияликлар Европа Иттифоқидан чиқишни ёқлаб овоз бергач, истеъфога чиқишга қарор қилган эди.

Кэмероннинг оиласи билан қасрдан чиқиб кетиши ва Терезанинг турмуш ўртоғи Филип Мэй билан ташриф буюришидаги вақт оралиғи 26 сонияни ташкил этди.

Бош вазирни тайинлаш маросими жуда оддий ўтди: қиролича янги номзоддан ҳукуматни шакллантириши ҳақида сўради.Тасдиқ жавобидан сўнг у бош вазир этиб тайинланди.

Шундан сўнг Мэй Кэмероннинг йўлини давом эттирган ҳолда мамлакатларни бирлаштириш ва ижтимоий адолатни ўрнатиш борасидаги ишларни давом эттиришини маълум қилди.

"Биз айни дамда катта миллий ўзгаришларни амалга ошириш босқичида турибмиз. Биз Буюк Британиямиз ва шунга мос иш қиламиз. Ҳаммага маъқул келадиган давлат қурамиз", — деди у ўзининг биринчи нутқида.

Мэй Букингем қасридан сўнг Даунинг-стритга йўл олди. У ерда Кэмерондан резидинция ва ядро қутичасининг калитини қабул қилиб олди. Шунингдек, у юқори мансабли амалдорлар, жумладан, вазирлар маҳкамаси котиби сэр Жереми Хейворд билан ҳам учрашди.

kun.uzдан олинди.


Бошқа мақолалар