- 2022-02-23
Туркистон вилоятида 85,8% аҳоли коронавирусга қарши эмланиб, ўлкада ушбу кўрсаткич бўйича биринчи ўринда келмоқда.
Вакцинанинг биринчи компонентини 814 минг киши, иккинчи компонентини эса 633 минг киши олган. вилоятдаги эпидемиологик ҳолат барқарор. Мамлакатда куник касалланганлар кўрсаткичи бўйича Туркистон вилояти энг паст кўрсаткичга эга.
Бугунги кунда вилоят аҳолиси Россияда ишлаб чиқилган “Спутник V”, маҳаллий “QazVac”, “Sinopharm” компаниясининг “HayatVax” ва “Vero Cell”, Хитойда ишлаб чиқилган “CoronaVac” вакциналари билан эмланишлари мумкин. Вилоят ҳудудида 141 та эмлаш пункти фаолият кўрсатмоқда.
Туркистон вилояти “яшил” ҳудуддаги ягона вилоятдир.
Пандемия даврида жами 13 минг 546 коронавирус ҳолати аниқланган. 7 мингдан ортиқ ҳолатларда касаллик симптомсиз ўтган.