- 2024-11-22
Ўзбекистондан 500 миллион тенгелик йирик дори-дармон партияси Туркистонга етиб келди. Бу ҳақда Туркистон вилояти ҳокими ўринбосари Сакен Қалқаманов маълум қилди.
Қалқаманов “Ўзбекистондан 500 миллион тенге маблағга сотиб олинган дорилар етиб келди. Дорилар Туркистон вилоятининг касалхоналарига юборилади. Булар ичида 142 минг қути “Дексаметазон”, аскорбин кислотаси ва “Гепарин” дорилари бор. Ушбу дориларга талаб жуда катта” деди.
Қалқаманов ҳар бир дори қутисида “Бепул” дейилган муҳр ва ёзув бўлишини таъкидлади.
Ҳоким ўринбосари “Дорилар фақат хасталарга берилади. Компания Ўзбекистон карантинга бекилишидан аввал дориларни келтиришга улгурди” деб гапирди.
Ушбу дори-дармонлар икки ойлик эҳтиёжни таъминлайди.
Бундан ташқари, кейинги ҳафтада вилоятга Туркиядан антибиотик ва иситмани туширувчи воситалар келтирилади. Ўтган шанба куни эса Алмати шаҳридан 27 миллион тенгелик дорилар келди.