Қорачиқнинг яқин тарихи китоблашди


  • 18 Августь, 2016
  • 2420

Қорачиқ қишлоғининг нафақадаги ўзбек тили ва адабиёт ўқитувчиси Аширмат Толибнинг қишлоқ ва ҳамқишлоқлари ҳақида “Қорачиқ ва қорачиқликлар” китоби нашрдан чиқди. Ушбу китобда Қорачиқ қишлоғи тарихидан лавҳалар, қишлоқ аҳли, олимлари, зиёлилари, Улуғ ватан урушида иштирок этганлар, мустақил Қозоғистон иқтисодиёти ривожланишига ўз ҳиссасини қўшаётган тадбиркорлари, қорачиқлик ҳожилар ҳақида маълумотлар берилган.

Китоб тарихий-бадиий услубда ёзилган. Асарда муаллиф қишлоқ ижтимоий ҳаётини, айрим шахслар фаолиятини, ҳаёт йўлини изчил баён қилган.

Бу асар Қорачиқ қишлоғи ва қорачиқликлар билан танишишни истаган кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган. Китоб содда ва тушунарли тилда ёзилган бўлиб, ҳаётлари қаламга олинган шахсларнинг суратлари ҳам қўйилган.

Асар “Қорачиқ” номининг келиб чиқиш тарихидан бошланиб, то бугунгача амалга оширилган ишлар, қишлоқдан чиққан таниқли шахслар ва Қорачиқ қишлоғи аҳолисининг шажараси ҳақида сўз юритади.

Бу китоб ёш авлоднинг ўз қишлоғи тарихини, ота-боболарининг умр йўлини ўрганишда хизмат қилади деб ўйлаймиз.


Бошқа мақолалар