- 2019-03-23
Туркистон шаҳрида юзлаб боғча тарбиячилари митингга чиқишди. Улар давлат маошларини тўлиқ тўлаб беришларини талаб қилишмоқда.
19 октябрь куни мактабгача таълим ўқитувчилари ва тарбиячилари вилоят ҳокимияти олдига митингга тўпланишди. Улар қонунчиликка амал қилинмаётганидан шикоят қилишди.
Маълум бўлишича, 2017-2019 йиллари мактабгача таълимга бир ўрин учун 19354 тенгедан тўланган. Аслида 2017 йилдан бошлаб, янги методикага кўра бир ўрин учун тўлов 30 150 тенгега ошган.
Бу орадаги фарқни ҳисобга олинмагани педагогларнинг норозилигига сабаб бўлди.
Ҳокимиятда қарздорликдан қутулиш учун қўшимча 26,5 миллиард тенге ажратишни сўраб таълим ва билим вазирлигига сўровнома юборганлигини айтмоқда.
Туркистон вилоятида жами 1424 та мактабгача таълим муассасаси бўлиб, улардан 269 та болалар боғчаси, 131 та мактаб қошидаги минимарказлар ва 1024 та хусусий болалар боғчасидир.