- 2019-08-02
Туркистон вилояти ҳокими Умирзақ Шукеев Туркистон шаҳрида қурилиши ниҳоясига етган объектларни кўздан кечирди. Ҳоким қурилиш майдонларида барча хавфсизлик қоидаларига риоя қилишни эслатиб ўтди. Ҳозирги вақтда Туркистоннинг маъмурий-бизнес марказида биноларнинг ички пардозлаш ва мебелларни ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда. Яқин кунларда кўп функцияли бино бўлган Конгресс-холл қурилиши охирига етади. Унинг умумий майдони 3,1 гектар бўлиб, бинонинг ички майдони 12 минг квадрат метр.
Шу билан бир қаторда вилоят ҳокими кўпқаватли турар жой бинолар, “Rixos” ва “Hampton by Hilton” меҳмонхоналари, “Карвон сарой” кўп функцияли сайёҳлар комплекси, вилоят кутубхонаси, Биринчи президент парки ва “Ҳазрати Султон” қўриқ-музей қурилиш ҳамда ободонлаштириш ишлари билан танишди.
Ундан ташқари Шукеев хорижий қурилиш компания раҳбарлари билан учрашиб, уларга аниқ кўрсатмалар берди.