- 2018-07-03
Туркистон вилоятида 4-5 ноябрь кунлари юз берган қум бўрони вилоятдаги 50 дан ортиқ қишлоқни электр токисиз қолдирди. Электр узатиш линиялари узилган, кўплаб симёғочлар қулаган.
Ҳозирда жойларда энергетиклар бригадаси таъмирлаш ишлари олиб бормоқда. Кучли шамолдан баъзи уйларнинг томларига ҳам шикаст етди. Аҳолидан ҳеч ким тан жароҳати олмаган.
Фавқулодда вазият бўйича департамент бўрон яна қайта бўлиши ҳақида огоҳлантирди.
Вилоят фавқулодда вазият департаменти бошлиқ ўринбосари Ерик Сарибаев “Биз вазиятни таҳлил қилдик. Бўрон бўлиш хавфи юқори бўлган туманларда махсус штаблар ташкил этиб, хавфсизлик чора-тадбирларини кучайтирамиз” деди.