Қозоғистонда энг узун тонел очилди


  • 13 Сентябрь, 2024
  • 68

Қозоғистонда биринчи ва энг узун автомобиль тонели очилди.

Транспорт вазирилиги маълумотларига кўра, икки полосали тонел Туркистон вилоятининг Шақпақ бобо довонида жойлашган бўлиб, узунлиги 840 метр, эни 11 метр ва баландлиги 8 метрдан иборат.

Хавфсизликни таъминлаш учун тонел ёритиш тизими, вентиляция, сигнализация ва светофорларни бошқариш тизими билан жиҳозланган.

Бундан ташқари, видеокузатув ва ёнғинга қарши тизимлар ўрнатилиб, булар ёрдамида тонелни реал вақтда назорат қилиш мумкин.


Бошқа мақолалар