Қозоғистонда 5G қандай ҳолатда?


  • 19 Июль, 2019
  • 582

Рақамли ривожланиш, инновация ва аэрокосмик саноат вазири ўринбосари Абилайхан Оспанов Қозоғистонда 5Gни татбиқ этиш бўйича маълумот берди.

Оспанов “Бизда Нур-Султан, Алмати, Алмати вилояти ва Чимкентда 5G бўйича синов лойиҳалари олиб борилмоқда. Бу провайдерлардан қандай ресурслар керак бўлишини кўрсатиб беради. Натижаларга кўра 5G татбиқ этилади. Маълумки, Қозоғистон биринчилардан бўлиб 4Gни татбиқ этишни бошлаган. Бугунга келиб 5Gни ҳам биринчилардан бўлиб татбиқ этмоқчимиз. Уни ишга тушириш учун нималар кераклигини тушунишимиз лозим. Бундан ташқари 5G да ишлай оладиган телефонлар ҳам зарур бўлади” деди.

Вазир ўринбосари ўзининг iPhone X телефони билан Хитой аэропортидаги 5G тармоғига улана олмаганлигини айтди. Аввалроқ 5G  2019 йилгача Қозоғистоннинг 3 та шаҳрида ишга туширилиши айтилганди. Қозоғистон АҚШ, Жанубий Корея, Швейцариялар билан бир қаторда 5G ни синаб кўраётган ўнта давлат сафига киради.

5G – бу янги авлод телекоммуникация алоқа стандартидир. 5G технологияси 4Gга нисбатан тез бўлиб, интернет тезлиги секундига 1-2 Гбитга етадиБундан ташқари, 5G да батарея сарфи 4Gга нисбатан камроқ бўлиши кутилмоқда. 


Бошқа мақолалар