АвтоЦОН янги бинога кўчиб ўтди


  • 23 Февраль, 2022
  • 232

Туркистон шаҳрида аҳолига хизмат кўрсатиш марказининг махсус бўлими янги бинога кўчиб ўтди. Ҳозирга вақтда ушбу бўлим Туркистон шаҳридаги янги автовокзал биносида аҳолига хизмат кўрсатмоқда.

Туркистон вилояти ҳокими Умирзақ Шукеев янги бинони кўздан кечириб, ишлар билан танишди. Марказда ходимлар ва мижозлар учун барча шарт-шароитлар муҳайё қилинган. Бу ерда автомобиль ҳужжатларига тегишли барча хизматлар кўрсатилади. Жумладан давлат рўйхатидан ўтказиш, қайдга олиш ва чиқариш, автомобилни рўйхатдан ўтказганлик ҳақида гувоҳнома олиш ва давлат рақамларини олиш каби.

Бундан сўнг вилоят ҳокими Экобозор қурилишини кўздан кечирди. Ушбу бозор майдони 14 гектар бўлиб, объект қурилишида 80 дан ортиқ киши, 10 техника ишламоқда. Фасад ишлари якунланиб, инженерлик ишлари олиб борилмоқда. Қозоғистонда ўхшаши йўқ бозор март ойида очилиши режалаштирилган. Савдо мажмуасида 3000 дан ортиқ савдо нуқталари бўлиб, товарларни сақлаш учун 300 та микроклимат омборлари мавжуд. Меҳмонхона, дам олиш ҳудуди, фудкорт ва кўнгилочар мажмуалар қурилиши давом этмоқда. 


Бошқа мақолалар