Бурак Ўздемир Туркистонда ресторан очади


  • 14 Сентябрь, 2023
  • 236

Машҳур турк фуд-блогери Бурак Ўздемир Туркистон шаҳрини зиёрат қилиб, ўз таассуротлари билан ижтимоий тармоқ орқали бўлишди. У Аҳмад Яссавий мақбарасини зиёрат қилиб, вилоят ҳокими Дархан Сатибалди билан учрашди.

Сайр давомида Сатибалди ва Ўземир ошпазнинг келгуси режалари ҳақида гаплашишди. Ўздемир миллий таомлар ҳақида ўзининг мақтовларини айтиб, Туркистон шаҳрида ўзининг ресторанини очиш нияти борлигини билдирди. Туркистон вилоят ҳокими Дархан Сатибалди Бурак Ўздемирга қозоқ чопони ва тойқозоннинг кичик нусхасини сувенир сифатида совға қилди.

Бурак Ўздемир Туркистон сафаридан кейин Тошкентга йўл олди. Тошкентда у ош тарқатиш бўйича хайрия тадбирини ўтказди.


Бошқа мақолалар