- 2013-12-02
Кентау ҳоким вазифасига тайинланганига ярим йил ҳам бўлмаган Рашид Аюпов ўз аризасига кўра ишдан бўшатилди.
Кентау ҳокими лавозимига эса Жандос Тасов тайинланди.
Хабарда “Президент администрацияси ва Кентау маслаҳати депутатлари билан келишилган ҳолда Туркистон вилояти ҳокими кўрсатмасига биноан Кентау ҳокими лавозимига Тасов Жандос Қалмурзаевич тайинланди” дейилган.
2022 йил март ойидан шаҳарни бошқариб келаётган Рашид Аюпов ўз аризасига кўра ишдан бўшатилди.
Жандос Тасов 1987 йили Туркистон шаҳрида туғилган.
Аввал ҳокимиятда инспектор, кейин бош мутахассис, архитектура ва шаҳарсозлик бўлими бошлиғи, қурилиш бўлими бошлиғи бўлиб ишлаган. 2021 йил февраль ойидан бошлаб Туркистон ҳокими ўринбосари лавозимида ишлаб келган.