Туркистонда “Дўстлик уйи” қурилиши ниҳоясига етди


  • 12 Сентябрь, 2024
  • 58

Туркистоннинг маъмурий-бизнес марказида жойлашган тўрт қаватли бинонинг умумий майдони 3912 квадрат метрни ташкил этади.

Бинода мажлислар зали, вилоятнинг этномаданият марказлари учун хоналар жойлашади. Бино дизайни миллий хусусиятларга мос ҳолда бўлади.

Туркистон вилоятида 50 дан ортиқ этнослар тинч-тотув яшаб келмоқда. Бағрикенгликнинг Қозоғистон моделини тарғиб қилувчи 11 та этномаданий марказ фаолият кўрсатмоқда.

Вилоят ҳокими Дархан Сатибалди бинони назорат қилиш вақтида пудратчи билан “Дўстлик уйи” биносининг қурилиш ишларини муҳокама қилди. Бундан ташқари, баъзи масалаларда аниқ кўрсатмалар берди.


Бошқа мақолалар