Жанубий Қозоғистон вилоятининг янги логотипи


  • 19 Февраль, 2016
  • 1526

Ҳисобот йиғилишида Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокими Бейбут Атамқулов янги “Онтустик” логотипини тақдим этди. Ушбу янги логотип Қозоғистоннинг етакчи дизайнерлари тарафидан тайёрланган.

Дизайнерларнинг сўзига кўра, “ON” бренди шунчаки “онтустик” сўзининг бош ҳарфлари эмас. Қозоқчадан таржима қилинганда “он” (ўнг) сўзи “тўғри, дуруст” деган маъноларни билдиради. Вилоят ҳокими янги логотип Жанубий Қозоғистон вилоятининг кўпроқ танилишига, логотип таржимаси эса тўғри қарорлар қабул қилаётганини яна бир бор кўрсатишини таъкидлади.

Жанубий Қозоғистон вилоятининг янги логотипи ҳақида 2016 йил январь ойида сўз очилганди. Шунда ҳоким Бейбут Атамбаев “Бизнинг бренд жанубий диёрни тамсиллаши керак. У бирорта жаҳон брендига ўхшамаслиги лозим. Вилоятга ташриф буюрган меҳмонлар бренд маҳсулотларимизни кўриб, ўзларини Жанубий Қозоғистондалигини ҳис этиши керак. Бундан ташқари логотип бизнинг асосий қадриятларимизни ўз ичига олиши лозим” деганди. 


Бошқа мақолалар