Месси “Барселона”га қайтиши мумкин


  • 28 Сентябрь, 2022
  • 41

“Пари Сен-Жермен”нинг аргентиналик ҳужумчиси Лионель Месси “Барселона”дан трансфер бўйича таклифларни кўриб чиқишга тайёрлигини билдирди.

Нашрларнинг хабарига кўра, “Барселона” клуби президенти Жоану Лапорте ҳужумчига бу масалада қўнғироқ қилган. Лапорте аргентиналик футболчидан аввалроқ у билан шартнома муддатини узайтира олмагани учун узр сўраган.

Месси трансфер масаласини ҳозир муҳокама қилишни истамади. У ПСЖдан 2022 йил декабрь ойида бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатигача кетмаслигини билдирди.

Лекин 2023 йил 30 июнда Месси яна шартнома муддати тугаб, эркин агентга айланади.

Эслатиб ўтамиз Месси “Барселона” таркибида 2000 йилдан 2021 йилгача тўп сурганди. 


Бошқа мақолалар