Моуриньо мураббийликдан кетди


  • 19 Декабрь, 2018
  • 512

Жозе Моуриньо “Манчестер Юнайтед” жамоасининг бош мураббийлигини тарк этди. Бу ҳақда маълумот инглиз футбол клубининг расмий сайтида келтирилди. Хабарда “Биз унга жамоага сарфлаган куч-ғайрати учун минннатдорчилик билдирамиз ва келгуси ишларида омад тилаймиз” дейилган.

Унинг ўрнига “The Guardian”га кўра, “Манчестер Юнайтед”нинг собиқ ҳужумчиси Уле-Гуннар Сульшер пайшанба куни жамоа бош мураббийи этиб тайинланади. У мавсум охиригача жамоани бошқаради.

Моуриньо “Манчестер Юнайтед” жамоасини 2016 йил ёзда қабул қилиб олганди. Жамоа унинг раҳбарлигида 2016 йили Англия суперкубогини, Англия лигаси кубоги (2016/17) ва Европа лигаси ғолиби (2016/17) бўлди. Ушбу мавсумда жамоа премьер-лиганинг 6-ўрнида кетмоқда. 


Бошқа мақолалар