Франция - жаҳон чемпиони!


  • 16 Июль, 2018
  • 739

2018 йилги жаҳон чемпионати финал учрашуви Франция ва Хорватия ўртасида бўлиб ўтди. Москвадаги «Лужники» стадионида кечган учрашув французларнинг 4:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Французлар 18-дақиқада хорватлар ҳужумчиси Марио Манжукич ўз жамоаси дарвозасини ишғол этиб қўйиши эвазига олдинга чиқиб олди. 10 дақиқа ўтиб Иван Перишичнинг голи мувозанатни тиклади. Танаффус арафасида Антуан Гризманн пенальтини аниқ амалга ошириб, жамоасини олдинга олиб чиқди.

Иккинчи бўлим бошида французлар тўла устунликка эга бўлишди ва Поль Погба ҳамда Килиан Мбаппе ҳисобни йирик кўринишга келтиришди. Қолган вақт давомида хорватлар битта жавоб голи уришди, Марио Манжукич 69-дақиқада Льориснинг хатосидан фойдаланди - 4:2.

Шу тариқа, Дидье Дешам бошчилигидаги Франция икки карра жаҳон чемпионига айланди. 1998 йили Франция ўз майдонида кечган мундиалда ҳам ғолиб бўлганди.

kun.uz дан олинди.


Бошқа мақолалар