Алматида ALA кўринишида боғ


  • 17 Ноябрь, 2022
  • 185

Алмати шаҳрида шаҳарнинг халқаро авиация коди ҳисобланган ALA  кўринишида боғ барпо қилинмоқчи.

Жамоат фаоллари Алмати ҳокимлиги билан бирга 18 ноябрь куни ALA боғига кўчат экишни тамомлайди. Ҳарфлар 3 гектар майдонга 2,5 минг 2 метрлик игнабаргли дарахтлардан экилмоқда.

Боғ шундай экилганки, шаҳарга учиб келаётган самолёт қўнишга тайёргарликни бошлаганда унинг йўловчиларига яққол кўринади. Лекин ташкилотчиларнинг гапларига кўра, бу ҳарфлар ҳатто фазодан ҳам кўринади.

Лойиҳа муаллифи Даут Шайхисламов “Биз жаҳон тарихига киришга уринмоқдамиз. Ушбу ягона бўлган боғ Гиннес рекордлар китобига дарахтлардан ҳосил бўлган энг катта сўз сифатида киритилади” деб гапирди. 


Бошқа мақолалар