- 2023-04-17
Ўзбекистонда 70 дан ортиқ боғча болалари йодлаштириш дастури ишга туширилганидан кейин заҳарланиб касалхонага тушган.
Наманган вилояти Чуст туманидаги тўққизта болалар боғчаси ва иккита мактаб тарбияланувчиларидан жами 70 бола заҳарланиб касалхонага ётқизилган. Болаларнинг нимадан заҳарланганини давлат расмий идоралари аниқ айтмаяпти. Лекин ижтимоий тармоқлардаги хабарларга кўра, йод препаратидан заҳарланган бўлиши мумкин.
Болаларнинг оммавий заҳарланиши ҳақида биринчи бўлиб ижтимоий тармоқларда ота-оналар хабар бера бошлаган. Уларнинг айтишича, жорий ҳафтада ҳафталик йодлаштириш дастури иш бошлаганидан кейин болаларга йод препарати берилган.
Наманган вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси хабарига кўра, болаларда тана ҳароратининг кўтарилиши, баъзиларда қорин оғриғи, диарея ва қайт қилиш симптомлари кузатилган.
Барча болаларга ҳозирда белгиланган тартибда тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Сўнгги ташхисни қўйиш учун экспертиза белгиланган. Вазиятни соғлиқни сақлаш вазири шахсий назоратига олган.