- 2020-07-27
Миллий иқтисодиёт вазирлигида 2016 йил Қозоғистондақурилишлар борасида ўсиш бўлганлиги айтилди.
Ўтган йили жами қурилиш ишларининг ҳажми 3 миллиард 258 миллион тенгени ташкил қилиб, 2015 йилга нисбатан 7,4%га ўсган. Ушбу қурилишларнинг деярли ярми (45,2%) йирик ташкилотлар томонидан амалга оширилган. 2016 йили жами 10,5 миллион квадрат метр турар жой қурилган. Бу кўрсаткич 2015 йилгига нисбатан 17,6%га юқори.
Якка ҳолда иморат солувчилар томонидан 5,2 миллион квадрат метр турар жой қурилган. Миллий иқтисодиёт вазирлиги матбуот котиби “Астанада ҳар бешинчи квадрат метр фойдаланишга топширилган. Таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларида 2016 йили 89та умумий ўрта мактаб, 80та бола боғчаси, 69 поликлиника ва 5 та касалхона қурилди” деб маълум қилди.