Африканинг энг баланд тоғи интернетга қўшилди


  • 17 Декабрь, 2022
  • 120

Африканинг энг баланд тоғи бўлган Килиманджаронинг энг юқори чўққисига интернет хизмати берилиши бошланди. Килиманджаро тоғининг денгиз сатҳидан 3 минг 720 метр баландлигига илк бор август ойида интернет хизмати берилганди.

Африканинг томи деб айтиладиган энг баланд тоғи Килиманджаронинг чўққиси интернет билан дунёга боғланди. Танзания фан ва коммуникация технологиялар вазири Напе Ннауйе Килиманджаро тоғининг 5 минг 895 метр баландликдаги чўққисини интернет билан дунёга боғлаганликларини маълум қилди.

Ннауйе “Бу боғланиш Африка томини интернет орқали дунёда кузатишни орттиради” деди. Ҳар йили минглаб сайёҳ альпинистлик учун келадиган дунёнинг энг баланд тоғларидан бири бўлган Килиманджаронинг чўққиси денгиз сатҳидан 5 минг 895 метр баландликда жойлашган.


Бошқа мақолалар