Хавфли мамлакатлари харитаси тузилди


  • 18 Ноябрь, 2017
  • 1227

“International SOS” тиббий хизмат кўрсатиш компанияси ходимлари саёҳатчилар учун дунёдаги энг хавфли ва хавфсиз мамлакатлар харитасини тузишди. Компания сайтида жойланган харитада ўлкалар саёҳатчилар учун хавфсизлигига қараб, турли рангларда кўрсатилган.

Саёҳатчиларга боришлари энг хавфли бўлган давлатлар қизил рангда берилган. Булар: Сурия, Мали, Ливия, Жанубий Судан, Яман, Афғонистон ва Сомали. Энг хавфсиз мамлакатларни яшил билан кўрсатишган. Булар: Финландия, Норвегия ва Исландиялар.

Қозоғистон ва Россия “хавфлилик даражаси тез ўзгарувчи мамлакатлар” категориясига киритилди. 


Бошқа мақолалар