Истанбулда буюк митинг


  • 10 Августь, 2016
  • 1205

7 август куни Истанбулда Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғонни қўллаб-қувватловчи намойишга рекорд даражада, 5 миллион киши тўпланди. Журналистларнинг маълумотларига кўра, намойишчилар давлат тўнтарувига янги уринишларга қарши чиқдилар ва амалдаги ҳукуматни қўллаб-қувватлашларини билдирдилар.

Намойишчилар олдида Эрдўғон, бош вазир ва сиёсий партиялар етакчилари нутқ сўзладилар. Рекорд даражадаги одамни йиққан намойиш миллий мадҳия садолари остида бошланган. Шундан кейин Эрдўған нутқ сўзлаган.

Митингда хавфсизликни таъминлаш учун 25 минг полиция ходими, денгиздан соҳил полицияси, ҳаводан эса иккита вертолёт иштиро этди. Одамларни намойишга етказиш учун 7 минг автобус, 203 та техника, 10 та паром бепул хизмат кўрсатди.


Бошқа мақолалар