Туркистон вилоятида 3 та визит-марказ қурилади


  • 16 Февраль, 2023
  • 140

Жорий йилда учта визит-марказ қурилиши ниҳоясига етказилиши режалаштирилган. Бу ҳақда маданият ва спорт вазирлиги қошидаги аҳолининг тарихий-маданий мероси бошқармаси бошлиғи Жанат Сеидалиева хабар берди.

Жорий йилда Туркистон вилоятида “Сауран”, “Гавҳар она” ва “Ўрдабоси” визит-марказлари қурилади.

Туркистон шаҳридан 40 км масофадаги “Сауран” шаҳарчасида бугунги кунда зиёратчилар ва сайёҳлар учун замонавий инфраструктура ишлаб чиқиш борасида ишлар давом этмоқда

“Гавҳар она” мақбараси эса Ўрта Осиё аёллари зиёратга кўп келадиган жойлардан бири. Зиёратчилар учун визит-марказда ётиб қолиш учун жойлар ҳам режалаштирилган.

Ўрдабоси ҳудудида ҳам қурилиш ишлари фаол давом этмоқда.

Жанат Сеидалиева “Визит-марказлар” биринчи навбатда илмий, маданий ва ахборот марказлари сифатида фойдаланилади. Сайёҳлар учун қулай шароитлар қилиб берилади” деди.

Бугунги кунда Қозоғистонда учта визит маркази: Алмати вилоятида “Таңбалы”, Улитау вилоятида “Ұлытау” ҳамда Туркистон вилоятида “Отырар” тўлиқ фаолият кўрсатмоқда. 


Бошқа мақолалар