- 2020-12-31
Жорий йилнинг 18 декабрь якшанба куни Қорачиқ қишлоғида ҳокимлик сайловлари бўлиб ўтади.
Ҳокимликка 4 киши ўз номзодини қўйган. Иқон қишлоғидан қишлоқ ҳокими ўринбосари Расулов Абдусаттор, Жуйнек қишлоғидан ҳокимчиликда ер-кадастр мутахассиси Бабахонов Ильяс, ҳозирда Қорачиқ қишлоғида вақтинча ҳоким вазифасини бажарувчи бўлиб ишлаётган Қумтийн қишлоғи турғуни Жасибаев Сержан ва Қорачиқ қишлоғининг муносиб фарзандларидан Ғаниев Адаш ўз номзодларини қўйган. Номзодлардан Адаш Ғаниев номзоди “Аманат” партияси томонидан тақдим этилди. Адаш Ғаниев ҳокимликка номзод сифатида илк ишини қишлоқнинг нуроний қарияларини зиёрат қилиб, улардан дуо олиш билан бошлади.
Сайловлар учта участкада ўтказилади. Сайлов участкалари “Турон” мактаби, “Қорачиқ” мактаби ва “Турон” фабрикаси биноларида жойлашган.