Туркистонда “Karavansaray Turkistan” мажмуаси ишга тушди


  • 16 Апрель, 2021
  • 496

Туркистон шаҳрида 87 миллиард тенге маблағ сарфланган “Karavansaray Turkistan” мажмуаси ишга тушди. Бу билан жорий йилда сайёҳлар оқими 200 мингдан 1 миллионгача бориши керак.

Мажмуа Аҳмад Яссавий мақбараси яқинида жойлашган бўлиб, меҳмонхоналар, ресторанлар, премиум тоифадаги спа-марказлар, савдо майдонлари, кинотеатр ва кўнгилочар марказлардан иборат.

Мажмуанинг ўтказиш қобилияти йилига 300 минг зиёратчини ташкил этади. Умумий майдони эса 74 минг квадрат метрдан иборат.

“Karavansaray Turkistan” мажмуаси бутун вилоят учун ижтимоий-иқтисодий ривожланиш олиб келади. У ишга тушиши сабабли келгуси  20 йилда бюджетга 18 миллиард тенге солиқ тўловлари тушади. Мажмуани эксплуатация қилиш вақтида 700 га яқин одам иш билан таъминланади.

Ўрта ва кичик бизнес эгаларига савдо майдончаларини ижрага бериш орқали 70 дан ортиқ савдо нуқталари очиш кўзда тутилган. Бугунги кунга келиб “Sulpak”, “Magnum”, “Global coffee”, “LCW”, “Europharma”, “Sandyk restaurant”, “Coffee Boom”, “Evim”, “FLO”, “Salam Bro” ва бошқа брендлар ижара келишуви имзоланган.

Сайёҳларга қулайлик мақсадида 2 хилда меҳмонхоналар қурилган. Биринчиси, оилавий типдаги “Khaganate” меҳмонхонаси (76 номер, 4 юлдузли) суткасига 28 мингдан 63 минг тенгегача, иккинчиси “Kun” меҳмонхонаси бўлиб, якка ўринлик (37 номер, 5 юлдузли), нархлари суткасига 60 мингдан 85 минг тенгегача. 


Бошқа мақолалар