Туркий давлатларнинг сайёҳлик пойтахти


  • 28 Декабрь, 2023
  • 35

Туркистон расмий равишда туркий давлатларнинг сайёҳлик пойтахти мақомини олди. Бу йилги туркий давлатлар ташкилотининг йиғилишида 2024 йили Туркистон шаҳрига туркий ўлкалар сайёҳлик пойтахти мақоми берилиши қабул қилинди.

Бугун Озарбайжонда “Шамахи 2023 йили туркий давлатларнинг сайёҳлик пойтахти” тадбирининг ёпилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Туркистон вилоятидан ҳам расмий делегация иштирок этди.

Туркистонда октябрда ўтказилган турк давлатлари ташкилотининг сайёҳлик бўйича масъул вазирлар йиғилишида шаҳар 2024 йилги туркий давлатларнинг сайёҳлик пойтахти деб эълон қилинганди. 


Бошқа мақолалар