Кентауда ғишт заводи ишга тушади


  • 18 Февраль, 2022
  • 225

Жорий йилда Туркистон вилоятининг Кентау шаҳрида ғишт заводи фойдаланишга топширилади. Завод мустақил иқтисодий ҳудудда қурилади.

“Almaty NS Group” МЧЖ ушбу лойиҳани амалга оширади. Завод қурилиши ва уни кeракли жиҳозлар билан таъминлаш учун 1 миллиард 720 миллион тенге инвестиция жалб қилинган. Завод йилига 30 миллион дона ғишт ишлаб чиқариши режалаштирмоқда.

Завод қурилиши 2021 йилда бошланган. Бугунги кунда қурилиш учун материаллар келтирилиб, ишлаб чиқариш учун зарурий печь ва жиҳозлар ўрнатилмоқда. Объект жорий йилнинг кузида фойдаланишга топширилиб, биринчи партия ғишт чиқарилади. Мутахассисларнинг сўзларига кўра, яқин бир неча йил ичида ғишт ишлаб чиқариш 4-5%га ошади. Янги заводда 50 киши иш билан таъминланиши режалаштирилмоқда. 


Бошқа мақолалар