- 2013-04-04
2024 йили пойтахт ва республика аҳамиятидаги шаҳарларни ривожлантириш ҳамда Туркистон шаҳрига махсус статус бериш бўйича қонун лойиҳалари ишлаб чиқилади.
Пойтахт ва республика аҳамиятидаги шаҳарларни бюджетлаштириш қайта кўрилиб, Туркистон шаҳрини Қозоғистоннинг маънавий-маданий ва тарихий маркази сифатида ҳуқуқий-ташкилий шартларни шакллантириш, ривожлаштириш ва фаолиятини таъминлаш бўйича лойиҳалар ишлаб чиқилади.
Бундан ташқари “Ауил — Ел бесиги” дастури доирасида 178,9 миллиард тенгелик 1400 та лойиҳани 500 та қишлоқда амалга ошириш режалаштирилган. “Диплом билан қишлоққа” лойиҳаси бўйича эса 3,7 минг мутахассисни уй-жой билан таъминлаш мақсадида 30 миллиард тенге кредит ажратиш кўзда тутилган.