Туркистон-Самарқанд авиарейси қачон очилади?


  • 20 Февраль, 2024
  • 112

“Kazakh Tourism” миллий компания раиси Қайрат Садвақасов нима учун Туркистондан Самарқандга борадиган авиарейслар ҳалигача йўлга қўйилмаганлигига изоҳ берди.

Унинг сўзларига кўра, “Qazaq Air” Туркистондан Самарқандга парвозларни амалга оширишга тайёр, лекин Ўзбекистон томонда баъзи қийинчиликлар мавжуд.

Садвақасов “Биз ҳозир “Qazaq Air” билан Туркистон-Самарқанд, Туркистон-Тошкент йўналишларида рейсларни йўлга қўйиш борасида келишув олиб боряпмиз. Туркистон-Самарқанд йўналишида асосий муаммо Самарқанд аэропорти хусусий ва жуда қиммат эканлигида. Улар билан ҳам музокаралар ўтказиб, хизмат учун нархларни 50%га арзонлатдик. Ҳозирги вақтда “Qazaq Air” ушбу рейсни амалга оширишга тайёр” деди.


Бошқа мақолалар