- 2017-09-27
Фавқулодда вазиятлар собиқ вазири Чингиз Аринов Алмати вилояти ҳокими этиб тайинланди.
“Давлат раҳбарининг фармони билан Чингиз Сайранович Аринов Алмати вилояти ҳокими этиб тайинланди”, дейилади хабарда.
Аввал Алмати вилоятини Марат Султангазиев бошқариб келаётган эди. У минтақа ҳокими лавозимига 2022 йил июнь ойида тайинланганди. 4 сентябрь куни давлат раҳбарининг фармони билан Султангазиев лавозимидан озод этилди.
Чингиз Аринов таржимаи ҳоли
Чингиз Аринов ал-Форобий номидаги Қозоғистон миллий университетини (халқаро муносабатлар факультети), Қозоғистон меҳнат ва ижтимоий муносабатлар академиясини, шунингдек Фуқаролик авиацияси академиясини тамомлаган.
2006–2022 йилларда Давлат қўриқлаш хизмати кадрлари сафида турли офицерлик ва раҳбарлик лавозимларида хизмат қилган.
2022 йилда Давлат қўриқлаш хизмати бошлиғининг ўринбосари – Президентни қўриқлаш хизмати бошлиғи этиб тайинланган.
ДҚХ генерал-майори.
2024 йил февралидан 2026 йил августига қадар Чингиз Аринов фавқулодда вазиятлар вазири лавозимини эгаллаб келган.