- 2019-08-28
“Turkistan” телеканалининг ўлкада аналоги йўқ “Төзім TEST” реалити шоуси ниҳоясига етди. Шоу шартларига кўра, барча иштирокчилар ўн кун мобайнида жамиятдан бутунлай изоляция қилинади.
Ушбу шоу ғолиби Есентур Смаиловга “Turkistan Media Holding” МЧЖ бош директори Жанахмет Ағибаев 1 миллион тенге топширди.
Туркистон телеканали 10 кун мобайнида алоқа воситаларисиз, бир кишилик камераларни ёдга солувчи изоляция қилинган модулларда вақт ўтказишга рози бўлган 4 нафар кўнгиллини танлаб олди. Шоу телеканал эфири орқали 24 соат давомида узлуксиз жонли эфир орқали намойиш этилиб турди. Томошабинлар иштирокчиларни кузатиб, уларга овоз беришлари мумкин эди.
Шоу иштирокчилари зарурий егулик ва ичимлик билан таъминланди, хонада каравот ва ҳожатхона ўрнатилган. Бундан ташқари, иштирокчилар билан ҳар куни психологик, жисмоний ва интеллектуал тестлар ўтказилиб турилди. Барча иштирокчилар махсус қўриқчилар назоратида бўлди.
Шартларга мувофиқ хатога йўл қўйган ва қийинчиликларга дош бера олмаган иштирокчилар ўйинни тарк этишди. Канал раҳбарияти таъкидлашича, шоу иштирокчилар ўйлаганидан анча қийин бўлган.
Охирги 3 кун иштирокчилардан фақат бир киши қолиб, муддатнинг охиригача дош бера олди. Реалити шоунинг саралаш босқичида 20 ёшдан 40 ёшгача бўлган жами 40 нафар эркак иштирок этиб, уларнинг ичидан 4 нафари танлаб олинган эди.
Шоу ғолиби ташкилотчилар ва томошабинларга ўз миннатдорчилигини билдириб, шоунинг ўзи учун ҳақиқий синов бўлганини таъкидлади. У қўлга киритган миллион тенгени ота-онасига совға қилишини айтди.