- 2021-03-11
Франция ва Эрон Озарбайжоннинг Зангузор коридорини саботаж қилиш мақсадида у ерга арман уюшган жиноятчилар тўдасини жойлаштирмоқда. Ораларида PKKли террористлар ҳам бўлган тўдаларга кунига 12 доллардан тўлашмоқда. Франция жиноятчиларга пул билан бирга қурол-яроғ ҳам юбормоқда. Эрон эса Зангузор коридори атрофидан ер участкаларини сотиб олиб, ўз одамларини жойлаштирмоқда.
Турк дунёсини тижорий ва сиёсий жиҳатдан бир-бирига боғлаши керак бўлган Зангузор коридори ташқи кучлар тарафидан саботаж қилинмоқда. Франция молиялаштираётган минглаб арман жиноий тўдаси чегара яқинига келтирилди. Эрон ва Ҳиндистон ҳам бу ерга қурол етказиб бермоқда.
Озарбайжонлик мутахассис Ғаффор Маҳдиев ораларида PKKлик террористлар ҳам бўлган 10 минг киши Зангилондан Ташкесенгача бўлган жойга келтирилганлигини билдирди. Сасна Црер, Вома, Нор Асала, Бевер ва Еркрапа каби жиноий тўдаларнинг ҳар бир аъзосига кунига 12 долларлик тўловлари Франция ва арман диаспораси тарафидан тузилган махсус фонд орқали тўланмоқда.
Арманистон-Озарбайжон чегараси билан Зангузор коридори атрофига жойлаштирилган террорист ва жиноий тўдаларнинг Сурия, Ливан, Европа ўлкалари, Эрон ва АҚШдан тўпланганлиги айтилмоқда.
Француз ва эронлик ҳарбий мутахассислар жиноий тўдаларга саботаж, электрон уруш, ракета, мина ва разведка бўйича таълимотлар бермоқда. Ереван Франциядан замонавий қурол тизимларини олганлигини тан олди. Ҳиндистон ҳам Брамос товуш тезлигидан юқори учувчи узоқ манзилли ракеталарини Арманистонга юборди.
Озарбайжон хавфсизлик кучлари чегара яқинига келтирилган жиноий тўдаларнинг Арманистон мудофаа вазирлигида қайд этилмаганлиги ҳақида маълумотни билдирди. Бокунинг ортиб бораётган таҳдид ва саботаж ҳатти-ҳаракатларига қарши чора-тадбир олганлиги маълум қилинди. Арманистоннинг қуролланишини жиддий таҳдид деб баҳолаган Озарбайжон президенти Илҳом Алиев “Бу ҳолатга жим қараб турмаймиз” деди.