Ўзбекистон нефть ва газ лойиҳаларига 7,1 миллиард доллар ажратди


  • 17 Апрель, 2015
  • 1351

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов нефть ва газ секторида модернизация ва янги инвестициялар учун мўлжалланган 39 лойиҳани тасдиқлади. Лойиҳаларнинг умумий маблағи 7,1 миллиард доллар. Инвестицияларнинг 5,1 миллиард доллари қарз.

1,14 миллиард доллар бевосита Ўзбекистон ҳукумати тарафидан, 544 миллион доллар Ўзбекистон тиланиш банки, 314 миллион доллар эса ўзбек банклари тарафидан молиялаштирилади. Россия нефть гиганти Лукойл ўтган кунларда Бухоро яқинларида 8,1 миллиард метр куб табиий газга эга бўлган майдон учун 2,66 миллиард долларлик инвестиция киритишини, Ўзбекнефтьгаз билан Хитойнинг “CNPC” ширкати эса Ўрта Осиё-Хитой газ қувурлари учун 2017 йилгача 800 миллион долларлик инвестиция киритишини маълум қилишганди. Жанубий Корея ширкати IRED ҳам Қашқадарё вилоятида 570 миллион долларлик нефть-кимё инвестицияси киритишни режалаштираётганини хабар берганди. 


Бошқа мақолалар