Газли автомобилларга мажбурий белги


  • 30 Ноябрь, 2023
  • 118

Қозоғистонда газ-баллон билан жиҳозланган автомобилларга махсус белги қўйилиши мажбурий бўлди. Ушбу қоида янги йилнинг 1 январидан кучга киради.

“Қазстандарт” матбуот хизмати “Техник мувофиқлаштириш ва метрология қўмитаси раисининг буйруғига кўра миллий стандартга қўшимчалар киритилди. Ўзгаришлар 2024 йил 1 январдан кучга киради. Ушбу стандард мажбурий бўлиб, ички ишлар вазири томонидан тасдиқланган” деб хабар берди.

Ўз навбатида техник мувофиқлаштириш ва метрология қўмитаси раиси Қуаниш Еликбаев “Автомобилни газ баллон билан жиҳозлаш ҳамма вақт барча хавфсизлик чораларига риоя қилинган ҳолда бўлмайди. Афсуски, баъзан бундай транспорт воситалари ватандошларимиз учун хавфли бўлади. Шунинг учун газ ўрнатилган автомобилларнинг ёпиқ автомобил қўйиш жойларига кириши тақиқланган. Айнан мана шундай автомобилларни аниқлаш мақсадида махсус белги ўрнатиш жорий этилмоқда” деб ушбу ўзгаришларнинг сабабини изоҳлади.

Махсус белги сариқ учбурчак белги ичига қора рангда ундов белгиси ва “GAS” ёзувидан иборат бўлади. 


Бошқа мақолалар