- 2024-07-17
Жанубий Қозоғистон вилоятининг Ақбастау поселкасидаги қишлоқ мактабларидан бирида шов-шувли жанжал бошланди. Ўқувчиларнинг айтишларича, уларни Ягона Миллий тест синовларидан бош тортишга мажбурлашмоқда. Юқори синф ўқувчилари ва ота-оналарнинг фикрига кўра, мактаб раҳбарияти мана шу тарзда ўзларини давлат имтиҳонларида оладиган паст баҳолардан сақлашмоқчи. Битирувчи синф ўқувчиси Доно Абдумажид мухбирларга берган интервьюсида мактаб раҳбарияти унинг ота-онасига тест синовларидан бош тортиш ҳақида ариза ёзишларини сўраганлигини айтган. Қизнинг ўзи эса имтиҳонларга тайёр эканлигини ва врач касбини эгаллашни хоҳлашини билдирди. Жаҳлга минга ота-оналарнинг сўзларига кўра, мактаб раҳбарияти мана шу тариқа 29 кишини атайлаб ЯМТ синовларидан четлаштирмоқчи.
Халқ таълими туман бўлимида ҳеч ким ўқувчиларни ЯМТ синовларидан бош тортишга мажбурлашга ҳақи йўқлигини маълум қилдилар. Халқ таълими раҳбарларининг сўзларига кўра, яқин орада Толеби тумани мактабларини жиддий текширув кутмоқда.