Туркистонни миллиондан ортиқ турист зиёрат қилди


  • 13 Февраль, 2016
  • 1457

2015 йил Туркистонни миллиондан ортиқ турист зиёрат қилди. “Туристик соҳада йил натижаларига кўра Туркистон яхши натижаларга эришди” деб хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

Кўпчиликнинг фикрига кўра, туристлар сони ортишига “Ғарбий Европа-Ғарбий Хитой” трассасининг қурилиши сабаб бўлган. Лекин бошқа сабаблар ҳам бор. Туркистонда кўплаб қозоқ халқи тарихига бағишланган муҳим тадбирлар бўлиб ўтди. Бу ерда илк бор Қозоғистон ассамблеясининг 20 йиллиги нишонланди. Айнан шу ерда “Менинг Қозоғистоним” поезди биринчи бекатига тўхтади. Бундан ташқари, инфраструктурасини яхшилаш ва туристларни  жалб қилиш учун тўрт юлдузли меҳмонхона қурилиши бошланди.

Туркистоннинг қишлоқ хўжалиги соҳасида бир қатор ютуқлари бор. Йил натижаларига кўра, туркистонликлар томчилаб суғориш, мева-сабзавот ва пахта етиштириш бўйича етакчи ўринларни эгаллашди. Бундан ташқари, туманда сут маҳсулотларини ишлаб чиқариш ривожланди. Ўтган йилнинг ўзида Туркистонда 4 та сутни қайта ишлаш цехи ишга тушди.

Аҳолига яхши шарт-шароитлар қилиб бериш борасида ҳам катта ишлар амалга оширилмоқда. 2015 йили 2 мактаб, 4 боғча ва 200 ўринлик болалар касалхонаси очилди. 2 та подстанция ва ёшлар маркази фойдаланишга топиширилди. Шаҳарда болалар майдончаси қурилмоқда, йўллар асфальтланмоқда ва кўчаларни ёритиш ишлари олиб борилмоқда.


Бошқа мақолалар