- 2023-10-06
Мустамлакачиликда қўли қонга ботган Британия Ганадан ўғирлаб кетган заргарлик буюмларини музейда намойиш қилиш учун яна шу ўлкага уч йилга ижарага берди.
Бугунги Гана ҳудудидаги Асанте қироллигига тегишли олтин ва кумуш буюмлар 150 йил олдинги урушда инглиз аскарлари томонидан талон-тарож қилинганди.
Заргарлик буюмлари Лондоннинг машҳур музейларидан бўлган Британия, Виктория ва Альберт музейлари инвентарида эди.
Асанте қироли Oтумфуо Осей Туту II ўтган йил қирол Чарльзнинг тож кийиш маросимида заргарлик буюмларининг қайтарилишини сўраганди.
Қирол Чарльзнинг кўрсатмаси билан Британия 32 турли заргарлик буюмларини ўлкага қайтариб берганди. Лекин бу санъат асарлари намойиш этилиши учун 3 йил муддатга берилди. Бу муддат яна бироз узайтирилиши мумкин.
Қирол Туту заргарлик буюмларининг қарз сифатида берилиши ҳақида “Бу Асанте учун муҳташам бир воқеа. Африка қитъаси учун катта кун” деди.
Санъат асарлари Асанте минтақасининг пойтахти Кумасидаги Манҳия саройи музейида намойиш этилмоқда. Халқ ўғирлаб кетилган ёдгорликларни кўриш учун музейга оқиб келмоқда.