Дунёнинг энг ифлос ҳавоси Деҳлида


  • 21 Ноябрь, 2018
  • 567

Дунёнинг энг ифлос ҳаволи шаҳарлари рўйхатида Ҳиндистоннинг Деҳли шаҳри биринчи ўринни эгаллади. Чикаго университетига қарашли Ҳаво сифати яшаш индекси (AQLI) дунёнинг энг кир ҳаволи 10 шаҳрини рўйхатга олди.

Ҳисоботга кўра, биринчи ўринда Ҳиндистоннинг Деҳли шаҳри, иккинчи ўринда Хитойнинг Пекин шаҳри, учинчи ўринда эса яна Ҳиндистоннинг Калкутта шаҳри жойлашди.

Рўйхатни Македониянинг Ускуп, АҚШнинг Сан-Франциско, Польшанинг Краков, Косованинг Пристина, Мўғилистоннинг Уланбатор, Покистоннинг Лаҳор ва сўнгги ўринда Хитойнинг Чэнду шаҳарлари давом эттирди.

Рўйхатда Ҳиндистон ва Хитойдан иккита шаҳар ўрин олиши диққатни тортди. Ҳисоботда ҳаво кирлиги кўп жиҳатдан ўлимга олиб келувчи ҳолатга айлангани қайд этилиб, бунинг дунё миқёсида ҳар бир инсон умрини ўртача 2 йилга қисқартиргани айтилди.

Ҳаво ифлослигининг олди олинмаган тақдирда бундан ҳам таҳликали ҳол олиши ҳақида огоҳлантирилди.


Бошқа мақолалар