Шиалар бир-биридан миннатдор!


  • 15 Декабрь, 2016
  • 977

Эрон президенти Руҳоний ёшу қари демай минглаб сурияликни қатл этган Асадга қўнғироқ қилиб, Ҳалабдаги қатлиом муносабати билан табриклади.

Эрон президенти аппарати сайтида ўрин олган баёнотга кўра, телефон суҳбатда “Бу ғалаба Сурияга қутлуғ бўлсин. Суриянинг энг катта иккинчи шаҳри Ҳалабнинг назорат остига олиниши Сурия халқининг террористлар ва уларни қўллаб-қувватлаётганларга қарши катта ғалабасидир. Ҳалабдаги ғалаба сўнгги ғалабанинг бошланиши деб умид қиламан” деди.

Эрон сифатида Сурияни қўллаб-қувватлашни “бурч” деб билишини айтган Руҳоний “Эрон террористлар Суриядан чиқарилгунича Сурия давлати ва халқининг ёнида бўлади” деди. Эроннинг Ҳалабга инсонпарварлик ёрдамини юборишга тайёр эканлигини қайд этган Руҳоний бошқа давлатларни ҳам бунга чақирди.

Телефон орқали суҳбатда минглаб бегуноҳларнинг қотили Асад Сурияга берган дастаги учун Эронга ташаккурлар билдириб “Буларни асло унутмаймиз” деди.


Бошқа мақолалар