Туркистонда 18 қаватли меҳмонхона


  • 17 Июль, 2024
  • 87

Туркистон шаҳрида 18 қаватли меҳмонхона қурилади. Меҳмонхона қурилишига инвестицияни хитойлик тадбиркорлар киритишади. Ҳозирда музокаралар олиб борилмоқда. Бу келишув вилоят ҳокими Дархан Сатибалдининг Хитойга хизмат сафари давомида тузилди.

Қуриладиган 18 қаватли меҳмонхона беш юлдузли бўлиб, нафақат меҳмонхона номерлари, балки аквапарк, виллалар мажмуаси ва бизнес марказларни ҳам ўз ичига олади. Лойиҳа ҳозирча 270 миллион доллар деб баҳоланмоқда. Бундан ташқари, вилоятда 1,5 миллиард тенгедан ортиқ 4 та лойиҳа амалга оширилди.

Хитой компанияси билан ҳамкорликда кузатув камералари ишлаб чиқариладиган цех ҳам қурилади. Туркистон вилояти ва хитойлик инвесторларнинг келишувларидан асосий мақсад аҳолининг фаровонлигини оширишдир. Ушбу мақсадни амалга оширишда илк қадам сифатида вилоят ҳокими бир неча меморандумларни имзолади.

Туркистон вилояти делегациясининг Хитойга сафари давом этмоқда. Маҳаллий тадбиркорлар Хитойнинг бой тажрибасини ўрганиб, вилоятда янги ташкилотларни ишга туширишни режалаштирган.


Бошқа мақолалар