Янги асфальт қайта босилади


  • 6 Сентябрь, 2024
  • 57

Туркистон вилоятининг Сауран тумани аҳолиси йўлга янги босилган асфальт сифатидан шикоят қилишди. Ушбу шикоятни текшириш учун туман ҳокими Мақсад Танғатаров етиб келди.

Туман ҳокими маҳаллий аҳоли билан учрашиб, уларнинг шикоятларини тинглади. 9 кмлик маҳаллий автойўлда ўртача таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда эди.

Текширув мобайнида баъзи участкаларда асфальт қалинлиги меъёрий талабларга жавоб бермаслиги аниқланди. Аниқланган камчиликларни пудратчи ташкилот ўз ҳисобидан тузатадиган бўлди.

Бундан ташқари, Мақсад Танғатаров пудратчи ташкилот раҳбарларига асфальт босишни сифатли равишда амалга ошириш кераклигини таъкидлаб, техник меъёрларга риоя қилиш ва қўйилган муҳлатда тугатилиши кераклигига урғу берди. Текширувдан кейин туман ҳокими йўловчи транспорти ва автойўл бошқармаси бошлиғи Жолдас Мирзабековга таъмирлаш ишларини шахсан назорат қилишга кўрсатма берди.


Бошқа мақолалар