- 2021-08-13
Европа футбол ассоциациялар иттифоқи (УЕФА) йиғилиши натижасига кўра, Қозоғистонда аёллар футбол жамоаси учун чемпионат ташкил этилади.
2024 йил май ойида Ирландия пойтахти Дублинда УЕФА ижроий қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилиш натижасига кўра, УЕФА миллий федерацияларга аёллар жамоаларини тузиш масъулиятини юклади.
Қозоғистон футбол федерацияси “Ушбу қарорга мувофиқ, Қозоғистон футбол федерацияси ижроий қўмитаси футбол жамоларини лицензиялаштириш бўйича қоидаларни янгилади.
Ушбу қоидаларга чемпионатда иштирок этиш учун аёллар жамоаси тузиш мажбурияти ҳам киритилди. Янги қоидалар 2025 йил 1 янқвардан кучга киради” деб маълум қилди.
Қозоғистон футбол федерацияси ушбу қарор Қозоғистон футболини 2034 йилгача ривожлантириш бўйича узоқ муддатли стратегиянинг бир парчаси эканлигини қўшимча қилди. Асосий мақсад ўлкада аёллар футболини ривожлантириш.