“Реал” УЕФА Суперкубок ғолиби


  • 9 Августь, 2017
  • 867

Мадриднинг “Реал” жамоаси “Манчестер Юнайтед” жамоасини мағлубиятга учратиб, УЕФА Суперкубоги ғолибига айланди. Ўйин Македония пойтахти Скопеяда “Филипп II” стадионида ўтказилиб, 2:1 ҳисобида якунланди. Ҳисоб биринчи бўлимнинг 24-дақиқасида “Реал” футболчиси Каземиро тарафидан очилди. У ҳимоячи Карвахал узатган пасини муваффақиятли ниҳоясига етказди. Танаффусдан кейин 52-дақиқада “Реал” ўйинчиси Иско орадаги фарқни иккига чиқарди. Орадан 10 дақиқа ўтиб, “Манчестер Юнайтед” жамоаси Лукакунинг голи билан орадаги фарқни қисқартирди.

“Реал” жамоаси иккинчи йил кетма-кет ва ўз тарихида тўртинчи бор УЕФА суперкубоги ғолибига айланди (2002, 2014, 2016 ва 2017). “Манчестер Юнайтед” фақат бир марта - 1991 йил турнир ғолиби бўлиб, учинчи бор финалда мағлубиятга учрамоқда (1999, 2008 ва 2017). 


Бошқа мақолалар