- 2013-01-29
6 февраль куни XXII қишки олимпиада ўйинларининг дастлабки мусобақалари «Роза Хутор» экстрим-паркида слоуп-стайл йўналишида чиқиш қиладиган сноубордистларнинг квалификацион юришлари билан бошланган.
2014 йилги Олимпия ўйинларида мусобақаларга киришган илк спортчи сифатида британиялик Билли Морган тарихга кирди. 6 февраль куни, шунингдек, слоуп-стайл йўналишида чиқиш қиладиган аёл сноубордистларнинг ҳам юришлари бўлиб ўтади.
Бундан ташқари, пайшанба куни могул (чанғи фристайли кўринишларидан бири) бўйича аёллар ўртасидаги олимпия мусобақалари бошланади, шунингдек, жамоавий мусобақалар доирасида эркаклар ва спорт жуфтликлари қисқа дастурларда чиқиш қилишади.
Сочи-2014 Олимпиадасининг очилиш маросими 7 февраль бўлиб ўтади. Ўйинларда Қозоғистон шарафини 58 нафар спортчи ҳимоя қилади.