Туркистонда янги объектлар


  • 22 Ноябрь, 2024
  • 14

Туркистон вилояти ҳокими Дархан Сатибалди турли объектларнинг қурилиши боришини назоратдан ўтказди.

У биринчи навбатда “Фаол ҳа ёт” ва “Фаросат” парклари қурилишида кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишларига эътибор қаратди.

Ҳоким “Ҳар бир ўтқазилган кўчат кўкариб кетиши керак. Бизнинг минтақа тупроғига ва иқлимига мос келадиган дарахтларни ўтқазинг” деди.

“Фаол ҳаёт” паркида ботаника боғи ҳам бўлиб, бу ерда минтақамизда кам учрайдиган дарахт ва ўсимликлар, балиқ ва қушлар етиштирилади. Парк ҳудудида иккита фонтан, ўйин майдончаси, скейтбординг ҳудуди мавжуд. Қурилиш ишлари 95%га тамомланган.

“Фаросат” паркининг қурилиши эса 75%га ниҳоясига етган. Бу ерда гулзорлар, яшил майсалар экилиб, сайр қилиш йўлакчалари тайёрланган.

Булардан кейин вилоят ҳокими шаҳар маданият уйи қурилишида ҳам бўлди. Маданият уйи 2025 йили фойдаланишга топширилиши режалаштирилган. Бинода 500 кишилик томоша зали, кенг фойе, артистлар учун хоналар, хизмат хоналари, ошхона, режиссёрлар учун хона, кийимларни кийиб кўрадиган хоналар, муассаса администрацияси учун кабинетлар кўзда тутилган.

Сўнгра Дархан Сатибалди “Сельмаг” сув омбори қурилишини кўздан кечирди. Ушбу стратегик объект сувни тозалайдиган замонавий технология билан жиҳозланган. Кутилмаган вазиятларда сув омбори шаҳарнинг эски қисмини сув билан таъминлайди.


Бошқа мақолалар